Жаҳон | 13:56 / 25.02.2016
2580
1 дақиқада ўқилади

Истанбул полицияси жамоат транспортларида теракт содир этилиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Туркиянинг Истанбул шаҳри полицияси шаҳарда хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда ва жамоат транспортларидаy бирида теракт содир этилиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Бу ҳақда Cumhuriyet хабар тарқатган.

Қайд этилишича, ҳукумат шаҳардаги метро бекатларидан бирида ёки бошқа жамоат транспорт воситасида яширингани тахмин қилинган террорчи-ҳудкушни қидирмоқда.

Бу бўйича огоҳлантириш 25 февраль куни шаҳардаги транспорт объектларига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, 17 февраль куни Туркия пойтахти Анқарада ҳарбийлар ётоқхонаси олдида автомобил портлатилиши оқибатида 29 киши ҳалок бўлиб, 60дан ортиқ киши турли даражадаги тан жароҳатлари олишганди.