Жаҳон | 09:05 / 25.02.2016
3577
1 дақиқада ўқилади
ОАВ АҚШ ва Хитойнинг Шимолий Кореяга қарши санкциялар киритиш ҳақидаги келишувидан хабар топди
АҚШ ва Хитой БМТ Хавфсизлик кенгашининг Шимолий Кореяга қарши санкцияларни кенгайтириш резолюцияси лойиҳаси бўйича келишиб олдилар. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментидаги манбаларига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.
Агентлик маълумотларига кўра, резолюция лойиҳаси яқин орада БМТ Хавфсизлик кенгашида овоз беришга қўйилиши мумкин.
Шимолий Кореяга нисбатан янги санкциялар унинг 2016 йил январда водород бомбасини синагани ва февралда узоқ масофали таъсир доирасига эга ракетани учирганига қарши жавоб бўлиши керак.
6 январда Пхеньян водород бомбасини муваффақиятли синовдан ўтказганини эълон қилганди. Пхеньяннинг таъкидлашича, бундай бомба Шимолий Кореянинг АҚШ ядровий хавфидан ҳимояланиши учун зарур.