Спорт | 11:02 / 25.02.2016
2935
1 дақиқада ўқилади

«Рома» ТВ бошловчиси Спалеттини ҳақоратловчи постга «лайк» босгани учун ишдан бўшатилди

«Рома» жамоа телевидениесида бошловчи сифатида ишлаган Франческа Бриенцани ишдан бўшатди.

Бунга ушбу журналистнинг Facebook ижтимоий тармоғида жамоа бош мураббийи Лучано Спалеттини жамоанинг кўп йиллик сардори Франческо Тоттини хафа қилгани учун кўприкдан улоқтириб юбориш таклиф этилган постни «лайклагани» сабаб бўлган.

Бриенца бу иши учун, ўзининг ижтимоий тармоқдаги дўстларидан бири жойлаштирган постни ўқимасдан унга «лайк» қўйиб юборгани учун узр сўраган.

Қайд этиш керакки, Бриенца «Рома»нинг собиқ бош мураббийи Руди Гарсиянинг маҳбубаси ҳисобланади.