Жамият | 10:35 / 25.02.2016
3557
2 дақиқада ўқилади

ТИМИда ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди

Тошкент ирригация ва мелиорация институти “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳисобот-сайлов йиғилишида институт талаба-ёшларидан сайланган 124 нафар делегат иштирок этди.

Шунингдек, тадбирга туман “Камолот” ЁИҲ Кенгаши раиси Мелс Тошев, институт прореректори Тоҳир Султонов, институт маънавий-маърифий ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлим бошлиғи Икром Раҳимов, институт касаба уюшмаси қўмитаси раиси Фарруҳ Ирисов иштирок этди.

Ҳисобот-сайловнинг кун тартибидаги биринчи масала бўйича Учқун Алимов институт “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилотининг ўтган 2015 ўқув йилда амалга оширилган ишлар ҳамда ёшларнинг ташаббускорлиги ва интилувчанлигини ошириш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот берди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан бошланғич ташкилотнинг 2016 йил учун янги Кенгаш таркибига таклифлар берилиб, делегатларнинг овоз бериш йўли билан таркиб аниқлаб олинди. Делегатлар Кенгаш аъзолари таркибидан Учқун Алимовни яна бир йил муддатга “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилот етакчиси сифатида сайлашди.

Шундан сўнг, 2016 йилда амалга оширилиши зарур бўлган ишлар режаси муҳокама қилинди.

Ҳисобот-сайлов йиғилиши сўнгида 2015 йилда ҳаракат фаолиятида фаоллик кўрсатган ёшлар фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.