Жамият | 19:56 / 25.02.2016
4685
1 дақиқада ўқилади

Вин Дизел иштирокидаги "Уч икс-3" фильмининг тақдимоти санаси маълум бўлди

Paramount Pictures компанияси бош қаҳрамонни Вин Дизел ижро этадиган "Уч икс-3: Ксандер Кейжнинг қайтиши" фильми релиз санасини маълум қилишди. The Wrap нашрининг хабар қилишича, релиз 2017 йилнинг 20 январига режалаштирилган. Учинчи фильмнинг режиссёри Ди Жей Карузо бўлади.

Энг биринчи "Уч икс" 2002 йилда тақдим қилинганди. "Уч икс-2: Янги босқич" номини олган кейинги қисм эса 2005 йилда дунё юзини кўрган.

Учинчи фильмда Вин Дизел билан бирга Сэмюэл Л. Жексон, Нина Добрев, Тони Коллет суратга тушишади. Бундан ташқари, фильмда Болливуд юлдузи Дипика Падуконе, хитойлик актёр ва қўшиқчи Крис Ву рол ўйнашади.

Шунингдек, фильмни суратга олиш ишларига хитойлик актёр ва трюклар саҳналаштирувчиси Донни Йен, тайванлик актёр ва каскадёр Тони Жаа, ирландиялик аралаш жанг санъати устаси Конор Макгрегор қўшилишади.