АҚШ аэропортини қўриқловчи ит инстаграм юлдузига айланди
АҚШнинг Мичиган аэропортида бордер-колли зотига мансуб қўриқчи ит инстаграм юлдузига айланди. Бу ҳақида “газета.ru” интернет-нашрининг PETS лойиҳаси хабар беради.
Пайпер лақабли кучук учиш-қўниш йўлаги ва яқин ўтувчи йўлларнинг тозалигига жавоб беради. Гап аэропортнинг асосий нуқталарида, қуш ва бошқа ҳайвонларни тезлик билан ўтказиш ҳақида кетмоқда.
Хабарда айтилишича, етти ёшли Пайпер ўзи учун очилган инстаграм саҳифасида тез-тез пайдо бўлади. У ўз лавозими кўрсатиб ўтилган махсус кийимда ва учувчи-қутқарувчи кўзойнагида намоён бўлади.
“Пайпер ҳозирча ёш мутахассис, у тиним билмай ўқимоқда ва ҳеч қачон ортга чекинмайди. Бу ерда у қор бўрони билан ишлаш қандай бўлишини билиб олади”, - дея қайд этилади фотосуратларнинг бирида.
Бу жонивор расмий тарзда Мичиган аэропортининг ёввойи табиатни назорат қилиш бўйича бошқарувда хизмат қилади. Унинг эгаси эса - аэропорт раҳбарларидан бири ҳисобланади.