АҚШда полиция 4 соат давомида понини тутишга ҳаракат қилди
АҚШда полиция ходимлари яккашох (единорог) кўринишида кийинтирилган Жульетта лақабли понини 4 соат давомида тутишга ҳаракат қилди. Бу ҳақда New York Daily News нашри хабар бермоқда.
Жульетта кичик бола билан бирга суратга олинаётганда, унинг атрофида оломон тўплангач, бирдан ҳуркиб, қочиб кетган.
"Яккашохни" на унинг эгаси, на фотосуратчи Сандра Бус, на маҳаллий раҳбарият вакиллари, жумладан Калифорния йўл-патруль хизхмати тута олмади. Операцияга, шунингдек, вертолёт ҳам жалб қилинган. 4 соатдан кейингина понини тутишга муваффақ бўлинган.
"У антиқа пони. Понилар ўзи табиатан ўйноқи бўлади", деб айтди Бус "Жульетта ўз Ромеосини топгани қочиб кетдими ёки умуман яккашох бўлишга қарор қилдими?" деган саволга шундай жавоб берди ва "Фикримча, у егулик қидирган" деб қўшимча қилди.
Йўл-патруль хизматида пони бир неча марта автомобиллар билан тўқнашиб кетишига бир бахя қолгани таъкидлаб ўтилди. Ушбу воқеа сабабли ҳеч қандай шикастланишлар, жабрланганлар йўқлиги омад деб аталди.