Цукерберг ирқчиликка йўл қўйган ходимларига ҳайфсан эълон қилди
Facebook штаб-квартирасида шахсий фикр, ғоя ва ҳис-туйғуларни ифодалаш мумкин бўлган махсус девордаги ёзувлардан бири ирқий айирмачиликка мисол деб маълум қилинди.
"Facebook ихтирочиси Марк Цукерберг Калифорния штати Менло-Парк шаҳридаги компаниянинг штаб-квартирасида айрим ходимларига ирсий ирқчилик қилгани учун ҳайфсан эълон қилди", деб хабар беради ТАСС.
Ушбу тахтада ёзиб қўйилган “Қора танлиларнинг ҳаёти аҳамиятга эга” иборасини чизиб “Ҳар кимнинг ҳаёти аҳамиятга эга” иборасига айлантирган. Компания раҳбари бу ҳолатнинг такрорланаётганига эътибор берган.
“Мен ходимларимнинг бундай ҳаракатидан жуда ҳам хафа бўлдим. Огоҳлантирганимдан кейин ҳам айирмачиликка йўл қўйишни золимлик деб ҳисоблайман”, дейди у Fox News телеканали мухбири билан суҳбатда.
“Воқеа жойи ёки тафсилотларидан қатъи назар, сўзларнинг устидан чизиш, кимнингдир аҳамияти кимникидандир кучлироқ деб оғизни ёпиш билан баробар. Facebook ҳар бир инсонга ҳурмат билан муносабатда бўлинадиган ҳамжамиятдир” , - дея қўшимча қилди у.
Содир бўлган ҳодиса юзасидан тергов ишлари бошланган.