Спорт | 20:47 / 26.02.2016
3936
1 дақиқада ўқилади

ФИФА президентлиги учун сайловнинг 1-босқичида Инфантино энг кўп овоз олди

Бугун, 26 февраль куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ФИФАнинг навбатдан ташқари конгресси ўтказилмоқда. Конгресс қатнашчилари бўлган 207 федерация ташкилотнинг янги президентини сайлашади.

Биринчи турдаёқ президент этиб сайланиш учун, номзодлардан бири умумий овозларнинг 2/3 қисмига эга бўлиши талаб этиларди.

Биринчи раунд натижаларига кўра шаҳзода Али - 27 овоз, шайх Салмон - 85 овоз, Жером Шампань - 7 овоз, Жанни Инфантино эса 88 овоз олди.

Биринчи турда ғолиб аниқланмагач, кейинги турлар ўтказилиши белгиланганди. Унга кўра номзодлар 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплашига тўғри келади. Агар турлар 2 ёки ундан ортиқ бўлса сўнгги ўринни олган номзод сайлов маросимининг кейинги раундида иштирок этмайди.

Овоз бериш яширин тарзда бўлиб ўтмоқда.

Ғолиб 4 йил муддат давомида ташкилотга президентлик қилади.

ФИФА президентлиги учун сайлов кунида номзодларнинг бири курашдан чиқди

ФИФА президенти ваколатларини чеклаш учун овоз берилди