Фан-техника | 20:44 / 26.02.2016
3044
1 дақиқада ўқилади

Fitbit 2015 йилда Apple’га нисбатан 2 баробар кўпроқ "ақлли" соат сотди

Apple компанияси Apple Watch соатлари 2015 йилда 11,6 млн дона сотилди ва бу кўрсаткич билан компания “ақлли” соатлар бозорининг 15 фоизини эгаллади.

Apple’дан юқорироқда Xiaomi компанияси жойлашди. У бозорнинг 15,5 фоизини банд қилди.  Бу натижага эришишига Хитой компаниясининг ҳамёнбоп гаджетларга эътибор қаратгани сабаб бўлган.

Биринчи ўринни 21 млн дона гаджет сотган Fitbit компанияси эгаллади.

4 ва 5 ўринни Garmin ҳамда Samsung компаниялари эгаллади.

2015 йилда умумий ҳисобда 78 млн дона “ақлли” соат, браслет ва шу каби бошқа гаджетлар сотилган. Бу 2014 йилдаги нисбатан 172 фоизга кўпроқни ташкил қилади.