Спорт | 16:57 / 26.02.2016
3251
1 дақиқада ўқилади

Марказий Осиё футбол ассоциацияси ФИФА президентлиги учун сайловда шайх Салмонни қўллаб-қувватлайди

Бугун, 26 февраль куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ФИФА президентиги учун сайлов бўлиб ўтади. Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA) аъзолари ОФК президенти Шайх Салмон номзодига овоз беради. Бу ҳақида ОФК расмий сайти хабар берган.

Марказий Осиёнинг олти давлати, Ўзбекистон, Қирғизистон, Эрон, Тожикистон, Афғонистон ва Туркманистон Шарқий Осиё футбол федерацияси ҳамда Жанубий Осиё футбол федерацияси қаторида шайх Салмон ибн Иброҳим ал-Халифа номзодини қўллаб-қувватлайди.

Шайх Салмон ибн Иброҳим Ал-Халифадан ташқари, УЕФА Бош котиби Жанни Инфантино, Иордания шаҳзодаси Али бин Ал-Ҳусайн, жанубий африкалик Токио Сексвале ва ФИФА собиқ Бош котиби Жером Шампань сайловда номзод сифатида иштирок этишмоқда.