Спорт | 16:23 / 26.02.2016
2996
1 дақиқада ўқилади

Месут Ўзил ФИФА президентлиги учун сайлов арафасида шаҳзода Алига далда берди

Англиянинг «Арсенал» клуби яримҳимоячиси Месут Ўзил ФИФА президентлиги учун сайловларда иштирок этаётган Иордания шаҳзодаси Али бин Ал-Ҳусайнни қўллаб-қувватлашини билдирди.

«Бугунги сайловларда дўстим шаҳзод Алига омад тилайман», дея изоҳ қолдирган Ўзил ўз твиттерида.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 26 февраль куни Цюрихда ФИФАнинг янги президентлиги учун сайловлар бўлиб ўтади. Унда ОФК президенти шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа, УЕФА Бош котиби Жанни Инфантино, Иордания шаҳзодаси Али бин Ал-Хусайн, жанубий африкалик Токио Сексвале ва ФИФА собиқ Бош котиби Жером Шампань номзод сифатида иштирок этишмоқда.