Жаҳон | 10:36 / 26.02.2016
2407
1 дақиқада ўқилади
Microsoft сан-бернардинолик террорчининг iPhone’ини очиш муаммоси бўйича экспертиза ўтказади
Microsoft компанияси Сан-Бернардинода теракт уюштирганлардан бирининг iPhone’ини очиш иши бўйича ўзининг эксперт хулосасини бермоқчи, деб хабар бермоқда RNS нашри.
"Биз Microsoft’да Apple’ни қўллаб-қувватлаймиз ва кейинги ҳафтада эксперт хулосасини берамиз", деб айтди компания президенти Брэд Смит.
Смитнинг таъкидлашича, "суд 21-аср технологиялари муаммоларини арифмометрлар даврида ёзилган қонунлар билан ҳал қилишга уринмаслиги керак". Унинг фикрича, бу муаммо борасидаги якуний қарор АҚШ конгрессида қабул қилиниши лозим.
Аввалроқ АҚШ адлия вазирлиги Apple компаниясидан сан-бернардинолик террорчининг телефонидан ташқари, яна бир нечта iPhone’га қиришни Федерал қидирувлар бюроси терговчиларига тақдим қилишни сўрагани маълум қилинганди.