Спорт | 12:34 / 26.02.2016
2569
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: АҚШ ФИФА президентлиги учун сайловда шаҳзода Алини қўллаб-қувватлайди
АҚШ вакиллари иорданиялик шаҳзода Али ибн ал-Ҳусайн номзодини ФИФА президентлиги учун сайловда қўллаб-қувватлашади. Бу ҳақда АР хабар тарқатган.
"Мен номзодимни АҚШ қўллаб-қувватлашидан фахрдаман. Мен ФИФАда адолат, шаффофлик ва жиддийликни тикламоқчиман. Биз футболни биринчи ўринга қўямиз", дейди амалдор.
ФИФА президентлиги учун сайлов бугун, 26 февраль куни ўтказилади. Сайловда 4 номзод иштирок этади: ЖАР вакили, миллиардер Токио Сексвале, ОФК президенти шайх Салмон ибн Иброҳим ал-Халифа, ФИФА бош котибини собиқ ўринбосари Жером Шампань ва УЕФА бош котиби Жанни Инфантино.
Янги президан 4 йил муддат давомида ташкилотни бошқаради.