Ўзбекистон | 10:59 / 26.02.2016
3872
2 дақиқада ўқилади

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармасининг Кенгаш йиғилиши ўтказилди

Кенгашда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги ҳудудий органлар, даволаш-профилактика ва таълим муассасалари раҳбарлари, кафедра мудирлари ва профессорлар иштирок этди.

Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирининг “Болаларга хирургия хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги буйруғининг бажарилиши таҳлили олиб борилди.

Шунингдек, 2015 йил якуни бўйича Ўзбекистон Республикасида гўдаклар ва болалар ўлими таҳлили ва уни камайтириш чора-тадбирлари, соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 28 майдаги “Ўзбекистон Республикасида перинатал ёрдамни ҳудудлаштириш (регионализация) тўғрисида”ги буйруғининг бажарилиши ҳақида маърузалар тингланди.

Бундан ташқари, йиғилиш давомида соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 8 майдаги “Ўзбекистон Республикаси бирламчи тиббий муассаларида контрацептив воситалар таъминот-логистика тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2013-2017 йиллар даврида болаликдан ногиронлар туғилишининг олдини олиш учун туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастури тўғрисида”ги Қарори бажарилиши каби масалалар ҳам атрофлича муҳокама қилинди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий сайти.