Жаҳон | 16:38 / 26.02.2016
9171
1 дақиқада ўқилади

Песков Путин ва Медведев бир вақтнинг ўзида мамлакатдан чиққанига изоҳ берди

Россия президенти матбуот-хизмати бошлиғи Дмитрий Песков мамлакатни бир вақтнинг ўзида президент ва бош вазир тарк этгани ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди.

Унинг айтишича, раҳбарларнинг ҳар иккиси ҳам иттифоқчи давлат ҳудудида бўлиб турибди.

"Улар узоққа кетгани йўқ. Президент ва бош вазир бизга иттифоқчи бўлган давлат ҳудудида", дейди у.

Қонунчиликка кўра, Россия президенти мамлакат ҳудудида бўлмаган вақтда унинг вазифасини вақтинчаликка ҳукумат раҳбари бажариб туради.

25 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ва бош вазир Дмитрий Медведев Беларусь пойтахти Минскка ташриф буюрди.

Россия ва Беларусь иттифоқдош давлати олий кенгашининг Минскда бўлиб ўтаётган учрашувида беларуслар раҳбари Александр Лукашенко Россия президентини «Дмитрий Анатольевич» деб атагани ҳақида хабар берилганди.

Лукашенко Путинга Дмитрий Анатольевич деб мурожаат қилди