Жамият | 17:03 / 26.02.2016
2682
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистондаги аҳоли турар жойларида 660 мингдан зиёд лампа ўрнатилди

2015 йил 5 майдаги “2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сиғимини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги Президент қарори асосида 2015-2019 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш юзасидан замонавий технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари белгиланди.

Хусусан, “Иссиқлик маркази” корхоналари тасарруфидаги қозонхоналарни модернизация ва реконструкция қилиш, насос станцияларидаги 41 насос ва 164 электр двигателини алмаштириш режалаштирилган. Бу ҳақида Нукусда бўлиб ўтган энергиядан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришга бағишланган семинарда маълум қилинди.

“Ўтган йили 200 та бюджет муассасасига тегишли 650 иситиш қозонхонаси, сув хўжалиги станцияларидаги насос ва электр двигателлари алмаштирилди, аҳоли турар жойларида 660 мингдан зиёд лампа ўрнатилди”, деб ёзади Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги.