Samsung реп ижрочи Jay-Z’нинг мусиқий хизматини сотиб олмоқчи
Samsung компанияси АҚШлик реп ижрочи Jay-Z га тегишли Tidal аудиостриминг хизматини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда аноним манбаларга иқтибос келтирган ҳолда New York Post нашри хабар бермоқда.
Samsung’дан ташқари мусиқий хизматни сотиб олишни Google ва Spotify ҳам кўриб чиққан. Бироқ Samsung улардан кўра "нимадир қаттароқ нарса қилишни" мўлжалламоқда, шунинг учун хизматни сотиб олишга кўпроқ қизиқиш билдирмоқда.
"Samsung яна қизиқмоқда, улар ҳақиқатда каттароқ нимадир устида ишлашмоқда ва буни маълумотлар чиқиб кетмаслиги учун сир тутишмоқда", деб айтди манба. Манбанинг таъкидлашича, мусиқий хизмат тўловлар билан қийинчилик сезмоқда ва унга "янги уй" зарур.
Tidal мусиқий хизмати 2014 йил октябрда Aspiro скандинав компанияси томонидан ишга туширилган. Хизматнинг бошқа хизматлардан фарқи шундаки, у мусиқани FLAC форматида ижро этади. 2015 йилда хизматни 56 млн долларга Jay-Z сотиб олган. Шунингдек, хизматга у билан бирга Канье Уэст, Рианна, Мадонна ва бошқалар биргаликда эгалик қилади.