Жаҳон | 23:29 / 26.02.2016
3860
1 дақиқада ўқилади

Шаҳзода Уильям ва унинг рафиқаси Тож-Маҳалга ташриф буюрмоқчилар

Шаҳзода Уильям ва унинг рафиқаси Кейт Миддлтон Ҳиндистон ва Бутанга расмий ташриф буюрадилар, деб хабар бермоқда Кенсингтон саройига иқтибос келтирган ҳолда The Telegraph нашри.

Уларнинг сафари 10 апрелда Мумбайдан бошланади. Сўнгра жуфтлик Нью-Деҳлига ва Казиранга миллий боғига ташриф буюришади. Кейин эса Уильям ва Кейт Бутан пойтахти Тхимпхуга келишади. Уларнинг сафари 16 апрелда Тож-Маҳал саройига ташриф билан якунланади.

Нашрнинг таъкидлашича, Тож-Маҳалда Уильямнинг онаси – малика Диана ўз турмуш ўртоғи, Уильямнинг отаси – шаҳзода Чарльз билан ажрашишига ишора қилган. Бу 1992 йилда бўлган. Ўшанда Диана дунёдаги энг романтик иншоот фонида бир ўзи суратга тушган.

Бу воқеадан деярли 25 йил ўтиб Уильям ўз рафиқаси билан онаси ташриф буюрган саройга ташриф буюради.

Жуфтлик Ҳиндистон ва Бутанга биринчи бор келадилар. Улар сафарга ўзлари билан бирга фарзандларини олмайдилар.