Жаҳон | 00:13 / 26.02.2016
4738
1 дақиқада ўқилади

Суриялик курдлар ярашувга амал қилишларини эълон қилишди

Суриялик курдлар қуролланган тузилмалари Суриядаги ярашувга амал қилишларини эълон қилишди. Бу ҳақда Сурия курд партияси "Демократик иттифоқ"нинг жанговар қаноти бўлган Ўзини мудофаа қилиш кучларининг расмий баёнотида айтилмоқда.

"Биз курд ўзини мудофаа қилиш кучлари, АҚШ ва Россия маълум қилган қуролли ҳаракатларни тўхтатиш жараёнига катта аҳамият берамиз ва унга амал қиламиз. Биз агар ҳужумга учрасак, тажовузкорга қарши жавоб бериш ҳуқуқини сақлаб қоламиз", деб айтди Ўзини мудофаа қилиш кучлари вакили Редур Кселил.

Россия ва АҚШ 22 февралда Суриядаги ўт очишни тўхтатиш тартиби 27 февраль соат 0:00дан кучга кириши ҳақида қўшма баёнот беришганди.