Спорт | 16:49 / 26.02.2016
2625
1 дақиқада ўқилади

The Sun: Моуриньо Англия терма жамоасини бошқариши мумкин

Англия футбол федерацияси раҳбарияти "Челси" жамоасининг собиқ устози Жозе Моуриньюни мамлакат бош жамоасини бошқариши мумкин бўлган номзодлар орасига киритган.

The Sun нашрининг хабарига кўра, Рой Хожсон Евро-2016 турниридан кейин лавозимини тарк этиши мумкин. Унинг ўрнини португалиялик мутахассис эгалаши мумкинлиги айтилмоқда.

Моуриньо ўтган йилнинг 17 декабрида лондонликлар бошқарувини тарк этганидан кейин унинг навбатдаги жамоаси "Манчестер Юнайтед" бўлиши айтилаётганди.