Ўзбекистон | 13:40 / 26.02.2016
8211
1 дақиқада ўқилади

Тошкентга фавқулодда қўнган Boeing йўловчилари зарур нарсалар билан таъминланди

Шошилинч Тошкент аэропортига қўнган Azur Air авиакомпаниясининг Boeing 767-300 самолёти йўловчилари зарурий нарсалар, жумладан иссиқ овқат билан таъминландилар.

Ҳозир авиакомпания йўловчиларни ўз манзилларига етказиш учун Тошкентга иккита захира Boeing 757-300 самолётларини юборишни режалаштирмоқда.

26 февраль куни Домодедово-Пхукет йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган Boeing 767-300 самолёти двигатель датчиги етарли даражадан кам ёқилғи қолганини хабар қилгач, бортидаги 327 йўловчи билан Тошкент аэропортига фавқулодда қўнган. Вазият назорат остида, деди Ғарб-Сибирь транспорт прокуратураси расмий вакили Оксана Горбунова, дея хабар беради РИА Новости.

Енисей транспорт прокуратураси ушбу ҳолат бўйича тергов ишларини бошлаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш