Жаҳон | 22:06 / 26.02.2016
3779
1 дақиқада ўқилади

Туркия мустақил равишда узоқ масофага учувчи ракеталар қуришга тайёрлигини маълум қилди

Туркия ўз кучлари билан узоқ масофага учувчи ракеталар қура олиши мумкин, деб хабар бермоқда Туркия мудофаа вазири ўринбосари Исмоил Демирга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

Демир бу мудофаа вазирлиги аввал ракеталарни яратишга тендерга аризалар топширган компаниялар билан ишламаслигини англатмаслигини қўшимча қилди.

"Биз узоқ радиусли ракеталарни мустақил ярата оламиз. Биз, шунингдек, тендерга ариза берганлар билан биргаликда ишлаш имкониятларини ҳам баҳолаймиз", деб айтди Демир.

Туркия ўтган йилда Хитой томонидан ютиб олинган, ўзининг ракета тизимини ривожлантиришга 3,4 млрд долларлик тендерни бекор қилганди. Тендер Туркиянинг НАТОдаги иттифоқчилари томонидан хавотирланиш билдирилганидан кейин бекор қилинган.