Улан-Удэлик ўқувчи 14800 та гугурт чўпидан Путиннинг суратини яратди
Бурятия пойтахти Улан-Удэда яшовчи 15 ёшли ўқувчи Максим Торопов Россия президенти Владимир Путиннинг антиқа суратини яратди. Унга бунинг учун қоғоз, бўёқ эмас, балки 370 та гугурт қутиси ёки 14800 та гугурт чўпи керак бўлди. Ўқувчи Путиннинг суратини гугурт чўплардан яратди.
"Мен бундай буюмларни 8 ёшдан тасодифан бошлаб ясай бошлаганман. Интернетда "Формула-1" болидларидан бирининг ҳақиқий ўлчамда гугурт чўпидан ясалган суратига кўзим тушиб қолди ва бу билан қизиқиб қолдим. Буни ўзим яратмоқчи бўлдим, бироқ қўлимдан келмади. Ва шунда онам менга "Гугуртдан буюмлар ясаш" китобини олиб берди. Китоб бўйича мен биринчи буюмларимни ясаганман", деб айтмоқда Максим.
Максим Путиннинг сурати устида ишлашни 2015 йил бошида бошлаган, бироқ унинг айтишича у орада катта танаффуслар қилган ҳамда унга бу суратни яратиш учун соф ҳолда 6 ой талаб қилинган.
"Мен 3800 та гугуртни бўяб чиқдим, 6 та рангдаги бўёқдан фойдаландим ва уларни менга бир яхши одам берган схема бўйича йиғиб чиқдим. Уларни бир-бирига ёпиштирмадим, улар бир-бирига тиралиб туради", деб давом эттирди Максим.
Натижа кутилгандан зиёдроқ бўлди –ўқувчи яратган Путин сурати унинг асл қиёфасига жуда ўхшаш чиқди. Суратнинг баландлиги 33 см, эни эса 25 см ни ташкил қилади. Максимнинг айтишича, Путинда бундай сурат аниқ йўқ. У Путин билан учрашиш орзусидалигини айтди. Ҳозирда эса Максим ота-онаси сурати устида ишламоқда.
"Дадам ва ойим менинг бу қизиқишимга ижобий муносабатда бўлганлар ва уни қўллаб-қувватлайдилар", деб айтди Максим.