Жаҳон | 17:20 / 26.02.2016
2138
1 дақиқада ўқилади

Японияда икки йирик мухолифат партиялари бирлашди

Янги мухолифат партияси мартда шакллантирилади. Бирлашгач, янги сиёсий куч амалдаги парламентдан таҳминан 150 депутатлик ўринларини эгаллаш ҳуқуқини олади.

Икки йирик мухолифат партиялари – Япония Демократик партияси ва инновация Партияси раислари Кацуя Окада ва Ёрихиса Мацуно янги партия ташкил этиш хақида келишиб олдилар, деб хабар беради РИА Новости.

Японияда Либерал-демократик партияси ва Комейто партияси – ҳукмрон коалиция ҳисобланади.

Бирлашиш ҳақидаги қарор мамлакат бош вазири Синдзо Абэнинг 2016 йил ёз ойларига мўлжалланган сиёсий қаторларни сайловолдидан парламентнинг юқори палатисига бирлаштириш режасига норозилик билдириш ниятида қабул қилинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш