Фан-техника | 23:15 / 26.02.2016
4457
1 дақиқада ўқилади

YOUMO - биринчи модулли тармоқ фильтри

Good Gadgets компанияси янги модулли тармоқ фильтрини яратди. Компания вакилларининг фикрича, у чинакамига инқилобий ечим бўла олади. Good Gadgets ускунаси нафақат мобиль қурилмаларни қувватлашга, балки симсиз қувват платформалари, динамик ёки чироқ манбалари билан қўшимча модулларни ёқиш имконини беради. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, фойдаланувчилар тармоқ фильтрини ўзлари истагандек созлаб олишлари мумкин.

YOUMO модуль дизайни бир вақтнинг ўзида бир неча қурилмаларни қувватлай олади. Тармоқ фильтри IoT (Буюмлар интернети), USB-розеткалари, Европа ва Америкага мўлжаллашган розетка уялари билан жиҳозланган.

Қурилма етти хил рангда ва уч хил узунликда сотувга чиқарилади. Бундан ташқари фойдаланувчиларга битталик, учталик ва бешталик модулларнинг имкони берилади, смарт-модуль эса уланган девайсларни бошқариш имконини беради.

Ҳозирги кунда Kickstarter веб-сайтида YOUMOни ишлаб чиқариш учун 55 115 доллар йиғиш бўйича краудфандинг тарғиботи кетмоқда.