Фан-техника | 20:15 / 26.02.2016
3377
1 дақиқада ўқилади
YouTube’да маълум бир объектни тўсиш имкони пайдо бўлди
YouTube сайти видеодаги исталган объектни тўсиб қўйишни йўлга қўйди. Бу ҳақда видеохостинг блогида маълум қилинди.
Янги функция ёрдамида фойдаланувчилар ўз видеороликларида бирор инсон, автомобиль номери ва бошқа объектларни хиралаштиришлари мумкин бўлади. Бунинг учун Enhancements бўлимига кириб, Blurring Effects қаторидан Custom Blurring танланади.
Шундан сўнг керакли объект танланади ва у ролик давомида тўртбурчак шаклда объектни хира кўринишда намойиш қилади. Шунингдек, “blur” эффектини видеонинг маълум бир қисмига қадаб қўйиш ҳам мумкин ва у ролик давомида жойини ўзгартирмайди.
Маълумот учун, аслида бу функция 2012 йилда пайдо бўлган эди, бироқ ундан фақатгина инсонларнинг юзини тўсишда ишлатиш мумкин эди.