Юрген Клопп Европа Лигаси қуръаси "Ливерпуль"га "МЮ"ни рақиб қилганидан хурсанд бўлди
"Ливерпуль" жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп Европа Лигаси турнирининг нимчорак финалида "Манчестер Юнайтед"га қарши рақиб бўлиш уни қувонтиргани ҳақида маълум қилди. У ўз шогирдлари бундан олдинги босқичда "Аугсбург" тўсиғидан ҳақли равишда ўтганини таъкидлаган.
"Манчестер Юнайтед" бизга рақиб бўлгани ажойиб хабар. Қуръа осон келди деб бўлмайди. Лекин қуръадан олдин мендан қайси жамоа тушишини исташимни сўрашганида фақат "Юнайтед" деган бўлардим.
Биз ички чемпионатда бу жамодан мағлуб бўлгандик, гарчи яхшироқ ўйин кўрсатган бўлсакда. Тақдир бизга бунинг учун қасос олишга имконият туҳфа қилди. Энди аввалги хатони тўғрилашимиз керак", дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради The Telegraph нашри.
Европа лигасининг 1/8 финалида «Ливерпуль» «МЮ» билан ўйнайдиган бўлди