Жаҳон | 11:42 / 27.02.2016
2871
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон шарқида теракт юз бериб, 10дан ортиқ киши ҳалок бўлди

27 февраль кунининг биринчи ярмида Афғонистон шарқидаги Кунар вилояти, Асадобод шаҳрида ҳудкуш террорчи томонидан содир этилган теракт 11 кишининг ўлимига ва ўнлаб кишиларнинг жароҳатланишига сабаб бўлди. Бу ҳақда Пажвок ахборот агентлиги хабар тарқатган.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш вилоят губернатори уйи олдида юз берган.

Ҳама Пресс агентлиги хабарига кўра, портлаш оқибатида жароҳатланганларнинг сони 40 нафардан ортиқ.

Ҳозирча бу теракт учун жавобгарликни ҳеч қайси ташкилот ўз зиммасига олмади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш