Спорт | 08:32 / 27.02.2016
3910
1 дақиқада ўқилади
Алишер Усмоновнинг вакили "Эвертон" сотиб олингани ҳақидаги хабарни инкор этди
Россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг вакили Юлия Мазанова "Эвертон" жамоаси акциялари пакети сотиб олингани ҳақидаги хабарни инкор этди.
"Бу тўғри гап эмас. Биз рад этамиз. Бу хабарда ҳеч қандай асос йўқ", дейди Мазанова.
Бундан олдинроқ, The Daily Mail нашри орқали Алишер Усмонов "Эвертон" жамоасининг янги эгаси бўлгани тўғрисидаги хабар тарқатилганди.