Жамият | 09:31 / 27.02.2016
4232
1 дақиқада ўқилади

АҚШда ўқитувчисини ўлдирган ўсмирга умрбод қамоқ жазоси тайинланди

Ўз ўқитувчисининг қотиллигида айбланган америкалик ўсмир умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинди. Бу суд ҳукми Массачусетс штатидаги Салем шаҳрида чиқарилган.

17 ёшли Филип Чизмга 2013 йилнинг октябрида айблов қўйилганди. Прокуратура маълумотларига кўра, у бу ҳаракатини 14 ёшдалигида Денверс шаҳридаги мактабдаги машғулотлардан кейин 24 ёшли математика ўқитувчиси Колин Ритцерни ўлдирган. Қораловчи томоннинг билдиришича, ўсмир аёлга канцелярия пичоғи билан ҳужум қилиб қаттиқ жароҳатлаган, кейин бўғиб таҳқирлаган.

2015 йилнинг декабрида Чизм ўз айбига иқрор бўлди.

Жиноятнинг оғирлигига қарамай, Чизмни вояга етмаган сифатида суд қилишган. Оқловчи томоннинг айтишича, ўсмир ўша вақтда руҳий инқироз ҳамда ғазабда бўлган ва ўзи нима қилаётганини англамаган.

Суд қарорига кўра, Чизмга чиқарилган ҳукм камида 25 йил амалда бўлади.