Жаҳон | 10:50 / 27.02.2016
3236
1 дақиқада ўқилади
Бишкек шаҳрининг янги ҳокими сайланди
Бишкек шаҳар кенгаши депутатларининг катта қисми Қирғизистон пойтахтининг янги ҳокимлиги учун Албек Ибраимов номзодини маъқуллади. Бу ҳақда «КирТАГ» хабар берган.
Хабар қилинишича, 45 депутатдан фақат бири Ибраимовнинг сайланишига қарши бўлган.
Қайд этилишича, Ибраимов бундан олдин «Манас халқаро аэропорти» АЖ раҳбари сифатида ишлаган, унинг шаҳар ҳокимлиги учун номзоди Қирғизистон социал-демократлар партиясидан кўрсатилган.