«Эвертон»ни Алишер Усмоновнинг ҳамкори сотиб олиши маълум бўлди
Россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг бизнес ҳамкори Фарҳод Моширий Англия премьер-лигасида иштирок этувчи жамоалардан бири «Эвертон»ни сотиб олишга киришган.
Бундан олдинроқ, Моширийнинг RED and WHITE SECURITIES LTD компаниясидаги акцияларини Алишер Усмонов харид қилиши ва бунинг эвазига унинг «Арсенал» жамоасидаги улуши 14,58 фоиздан 30,04 фоизга ошгани хабар қилинганди.
Ўз акцияларини Усмоновга сотган Моширий энди «Эвертон» жамоаси акциялари пакетини қўлга киритиш ҳаракатига тушган. У бу курашда америкаликлар консорциумига қарши бўлади. Бу концорциум «Эвертон»ни 200 миллион фунт эвазига сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Яқин вақт ичида бу музокаралар якуни ва «Эвертон»нинг янги эгаси номи маълум бўлиши айтилган.
ОАВ: Алишер Усмонов «Эвертон» жамоасининг янги эгаси бўлди
Усмонов "Арсенал" акцияларининг 30 фоизига эгалик қила бошлаганини тасдиқлади
Америкалик инвесторлар «Эвертон» акцияларини 200 млн фунт эвазига сотиб олади