Жаҳон | 19:04 / 27.02.2016
3781
1 дақиқада ўқилади

Германия айғоқчилик хизмати Кэтрин Эштонни кузатган

Германия айғоқчилик хизмати BND тахмин қилингандан ҳам кўпроқ сиёсатчиларнинг қўнғироқларини махфий равишда кузатиб борган.

2009 йилдан бери BND британиялик сиёсатчи Кэтрин Эштонни кузатиб келган, бу йиллар ичида у ЕИнинг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича юқори вакили ҳамда Еврокомиссиянинг раис ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Октябрь ойининг ўрталарида шу маълум бўлгандики, BND европалик ва америкалик сиёсатчиларни кузатишда нафақат ўзининг балки АҚШ миллий хавфсизлик агентлигининг (МХА) ҳам калит сўзларидан фойдаланган.

2013 йилдан бери BND АҚШ давлат котиби Жон Керрининг мобил телефонини кузатишни бошлашган, лекин тўғридан-тўғри кузатув ҳеч фойда бермаган. Чунки BND агентларидан бири америкаликлар давлат кодини адаштириб қўйган ва унинг ўрнига Африка давлатларидан бирининг кодини киритиб юборган.

Шунга қарамасдан, немис айғоқчилик хизмати Керрини кузатишни АҚШ котибиятида ўрнатилган бошқа телефонлар орқали давом эттираётгани айтилган.