Инглизлар Инфантинонинг сайланишидан кейин 2030 йилги ЖЧ мезбони бўлишга умид қилмоқда
Англия футбол ассоциацияси президенти Грег Дайкнинг айтишича, Жанни Инфантинонинг ФИФА президентлиги учун сайловда ғалаба қилиши инглизларга 2030 йилги жаҳон чемпионати мезбонлигини қўлга киритишида йўл бериши мумкин.
Англияликлар 2018 йилги мундиал мезбонлиги учун курашда ютқазгач, Блаттернинг президентлиги даврида бошқа ариза бермасликка аҳд қилишганди.
"Биз Блаттер билан ишлашни истамагандик, чунки у ғолиб бўлишга умид қолдирмасди. У билан "қонли кураш" олиб боришга тўғри келарди. У билан ҳамкорлик қилишнинг шунчаки иложи йўқ эди.
Энди эса янги давр келди. Биз келгусида бир қанча турнирларни ўзимизда қабул қилишни истаймиз. футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати Шимолий Америкада ўтиши аниқ. Биз 2030 йилги ЖЧ мезбонлиги учун ариза билан мурожаат қилишимиз мумкин", дея Дайкнинг сўзларидан иқтибос келтиради Daily Mail.
Бундан олдинроқ Аргентина, Чили ва Уругвай каби мамлакатлар 2030 йилги мундиал мезбонлигига даъвогарлик қилиши ҳақида хабарлар берилганди.
Жанни Инфантино ФИФАнинг янги президенти этиб сайланди