Спорт | 11:51 / 27.02.2016
2717
1 дақиқада ўқилади

Жанни Инфантино: «Мен аминманки, ФИФА банкрот бўлмайди»

ФИФАнинг янги президенти Жанни Инфантино ташкилотдаги молиявий аҳвол ҳақида фикр билдирди.

«Менда бу борада катта тажриба бор, молиявий ҳолатни барқарорлаштириш учун зарур чораларни кўраман. Биз баъзи харажатларни қисқартиришимиз мумкин, бу муаммо туғдирмайди.

Ҳомийлар яна ФИФАга ишона бошлашлари керак. Агар биз бунга эришсак, яна даромад кўра бошлаймиз. Мен аминманки, ФИФА банкрот бўлмайди», – дейди Инфантино.

ФИФА бюджетидаги дефицит 100 млн доллардан ортиқни ташкил қилди