Жамият | 10:56 / 27.02.2016
3132
1 дақиқада ўқилади
Жон Ленноннинг рафиқаси Йоко Оно Нью-Йоркдаги шифохонага ётқизилди
Рассом ва жамоат фаоли Йоко Оно юрагидаги муаммо туфайли шифохонага тушиб қолди. Бу ҳақда ўз манбасига асосланган ҳолда CBS News хабар берган.
Хабар қилинишича, Оно Нью-Йоркдаги шифохоналардан бирига келтирилган. Бу шифохонада унинг марҳум турмуш ўртоғи Жон Леннон жон берганди.
Қайд этилишича, рассом айни вақтда ҳушига келмаган.