Жаҳон | 00:01 / 27.02.2016
3647
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ: учта орол давлат ўз ҳудудида Зика вируси тарқалганини маълум қилди

2007 йил январидан 2016 йил 25 февралигача 52 та давлат ва ҳудудда Зиканинг юқиши ҳолатлари қайд қилинган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилди.

Женевада чоп этилган ЖССТнинг ахборот бюллетенида "Зика вирусининг тарқалгани ҳақида хабар берган 52 та давлат орасида учта орол давлат – Маршалл ороллари, Тринидад ва Тобаго, Сент-Винсент ва Гренадинлар борлиги" таъкидланган. Бу оролларга қачон вирус киргани ҳақида аниқ маълумотлар айтилмаган. Бироқ Зика вирусига бағишланган ЖССТнинг аввалги бюллетенида улар вирус тарқалган давлатлар рўйхатида бўлмаган.

ЖССТнинг таъкидлашича, вирус 2015 йилда Ғарбия яримшарда топилганидан кейин "вируснинг тарқалиш географияси кенгаймоқда". Вируснинг тарқалиши ҳозирда Жанубий ва Шимолий Америкадаги 31 та давлатда қайд қилинган.