Жаҳон | 20:08 / 27.02.2016
2706
1 дақиқада ўқилади

Кобулдаги теракт туфайли ҳалок бўлганлар сони 9 нафарни ташкил этди

27 февраль кунининг биринчи ярмида Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида содир этилган теракт туфайли қурбон бўлганлар сони 9 нафарни, жароҳатланганлар сони 13 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Пажвак агентлиги хабар тарқатган.

Портлаш полиция участкаси рўпарасида террорчи ҳудкуш томонидан амалга оширилган. Террорчиларнинг мақсади мамлакат мудофаа вазирлиги расмийларидан бирини йўқ қилиш бўлгани айтилган.

Ҳозирча бу теракт учун жавобгарликни ҳеч қайси ташкилот ўз зиммасига олмаган.

Бугун Афғонистон шарқидаги Кунар вилояти ҳудудида жойлашган Асадобод шаҳрида теракт содир этилиши туфайли 11 киши ҳалок бўлиб, 40 киши жароҳат олди.