Жаҳон | 22:56 / 27.02.2016
3054
1 дақиқада ўқилади
Манба: Хитой Бразилиянинг Petrobras нефть компаниясига қарзини қоплаш учун 10 млрд доллар беради
Хитой Бразилиянинг Petrobras нефть компаниясига у жорий йилда тўлаши керак бўлган 12 млрд долларлик қарзидан катта қисмини қоплаш учун 10 млрд доллар беришга тайёр, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Агентлик маълумотларига кўра, кредитни Хитой ривожланиш банки бериши мумкин. Банк 2009 йилда ҳам Petrobras’га 5 млрд доллар қарз берган. Агар жорий кредит амалга оширилса, Хитой банкининг умумий кредити 15 млрд долларни ташкил қилади.
Reuters манбасининг маълум қилишича, келишув янги кредит бўйича қарзлар ҳам пул маблағлари, ҳам нефть етказмалари билан қопланишини кўзда тутади. Petrobras, шунингдек, Хитойнинг Sinopec нефть компниясига 10 йил давомида ҳар куни 200 минг баррель нефть етказиб бериши лозим бўлади.