Нью-Жерси губернатори кутилмаганда Трамп номзодини қўллаб-қувватлаб чиқди
Нью-Жерси штати губернатори Крис Кристи кўпчилик кутмаган вазиятда АҚШ президентлиги учун сайловда республикачилар партиясидан номзод бўлган миллиардер Дональд Трампни қўллаб-қувватлаши ҳақида маълум қилди.
Кристи ва Трамп бироз олдинроқ республикачилар партиясининг қарама-қарши қанотларидан ўзаро рақиб эди.
Мухбирнинг сўзларига кўра, Крис Кристи республикачиларнинг эски анъаналари ва тартибларига содиқ қолган сиёсатчи бўлиб, Дональд Трампнинг сайловолди дастурини танқид қилиб чиққанди.
2 ҳафта олдин президентлик пойгасидан чиқишини маълум қилган губернатор бир сафар сайловда демократлар вакили Ҳиллари Клинтон ғалаба қилишига ишонч билдириб ўтганди.
Крис Кристининг бу қарорига муносабат билдира туриб Трамп "ўзи истаган иш бўлгани"ни таъкидлаган.