Жаҳон | 20:36 / 27.02.2016
3132
1 дақиқада ўқилади
ОАВ Яманда араб коалицияси авиазарбалари оқибатида 40 киши ҳалок бўлганини маълум қилди
Яман пойтахти Санода араб коалицияси авиазарбалари оқибатида 40 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда маҳаллий аҳолига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.
Маълум қилинишича, зарбалар Санонинг шимолидаги бозорга берилган. Гувоҳлар 30 киши яралангани, улардан кўпчилиги тинч аҳоли эканлигини айтдилар.
Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси Яманда исёнчи хусийчиларга қарши курашмоқда.
Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти экспертлари Саудия Арабистони Санони бомбардимон қилишда тақиқланган кассета бомбаларидан фойдаланганини қайд қилиб ўтганлар.