Жаҳон | 18:15 / 27.02.2016
7087
2 дақиқада ўқилади

Қодиров Немцов ҳақида: У менинг даражамда эмасди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг маълум қилишича, мухолифатчи сиёсатчи Борис Немцов ҳақида фикр билдириб, унинг "ўзига халал бермагани" ҳақида айтиб ўтди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар тарқатган.

"Умуман олганда, Немцов менга ҳеч қанақа тўсқинлик қилмаган. Чунки у менга тенг эмасди, у менинг даражамда эмасди", дейди Қодиров НВТ телеканали кўрсатувига берган интервьюсида.

Ўтган йилнинг апрелида Қодиров Немцовнинг ўлими бўйича терговда кўрсатма беришга тайёрлигини айтиб ўтганди. Октябрда эса Россия Тергов қўмитаси терговчилари унинг сўроқ қилинишига ҳожат йўқлигини маълум қилишди.

Борис Немцов 2015 йил 27 февраль куни кечқурун Москва шаҳрининг марказида отиб ўлдирилган эди. Тергов жиноятни бевосита содир этганликда Дадаевни гумон қилмоқда ва қолган тўрт нафар шахс эса жиноятни содир этишда алоқадорликда айбланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия Федерацияси Тергов қўмитаси Борис Немцов ўлими билан боғлиқ терговни 2016 йил 28 февралига қадар узайтирганди.