Жамият | 21:31 / 27.02.2016
12831
1 дақиқада ўқилади

Райҳон Бен лақабли итини топган инсонга мукофот борлигини эълон қилди

Ўзининг яккахон концертини мухлисларига ҳавола этаётган хонанда Райҳон инстаграмдаги саҳифасида севимли ити йўқолиб қолганлиги тўғрисида хабар берди. Кучукнинг лақаби Бенжамин бўлиб, уни қисқартириб Бен деб чақиришади. Ит тилларанг ретривер зотига мансуб. Райҳон кучугини топиб берган инсонга мукофот ваъда қилди.