Жаҳон | 19:37 / 27.02.2016
7837
1 дақиқада ўқилади
Саудия Арабистонида эркак исломни танқид қилгани учун 2 минг марта қамчиланадиган бўлди
Саудия Арабистони суди бир эркакни ўзининг твиттердаги саҳифасидаги юзлаб хабарларда атеистик фикрларни билдиргани учун 10 йиллик қамоқ жазоси ва 2 минг марта қамчиланиш жазосига маҳкум қилди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.
Ижтимоий тармоқларнинг мониторинги учун жавоб берувчи диний полиция эркакнинг саҳифасида тангрига ширк келтирилган, ислом арконлари мазах қилинган 600 дан кўпроқ твитни аниқлаган.
28 ёшли эркак атеист эканлигини тан олган ва ўз қилмишига тавба қилишдан бош тортган ҳамда у ўз фикрини билдиргани ва бунга тўлиқ ҳаққи борлигини айтган.
Суд, шунингдек, эркакни 20 минг саудия риалига (5300 доллар) жаримага тортди.