Жамият | 19:00 / 27.02.2016
6430
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Lacetti Gentrа автомобилини олиб қочган шахслар қўлга тушди

16 февраль куни Тошкент шаҳри, Миробод тумани Яккачинор кўчасида кундузи соат тахминан 13.30да “Ласетти” автомобилида ўтирган аёлни номалум шахслар келиб, зўрлик билан куч ишлатиб, унинг автомобилини олиб қочган. Жабрланувчи зудлик билан ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилади.

“Ушбу жиноятнинг фош этилиши юзасидан пойтахт миқёсида тезкор суриштирув ишлари олиб борилди. Тошкент шаҳар ИИББ, барча туман ИИБ, Тошкент вилояти ИИБ ва туман ИИБлари хабардор этилиб, зудлик билан ишга киришилди”, деб ёзади “Огоҳ” газетаси.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида 17 февраль куни кечки соат чамаси 20.00 атрофида Миробод тумани Янги Қўйлиқ мавзесида ИИБ ходимлари томонидан автомобилни олиб қочган жиноятчилар қўлга олинди. Бу жиноятни 1991 йилда ва 1996 йилларда туғилган 3 нафар йигит содир этгани аниқланди.