АҚШда болаларни отган эркак шахси аниқланди
АҚШ ҳуқуқ-тартибот муассасалари АҚШнинг Вашингтон штатида ўзининг асранди болалари ва рафиқасини отиб ташлаган эркакнинг шахсини маълум қилдилар, деб хабар бермоқда Komo News телеканали.
Полиция маълумотларига кўра, 51 ёшли қотилнинг шахси аниқланган, у Дэвид Уэйн Кэмбелл исмли кимса бўлиб чиққан. Қотилнинг уйи ёнида яшаган Джек Пиготтнинг айтишича, Кэмбэлл 5 йил аввал уйланган.
Унинг айтишича, қотилнинг рафиқасининг олдинги турмушида боқиб олинган икки нафар асранди ўғли ва бир қизи бўлган. Ўғил болалар Россиядан, қиз эса Хитойдан бўлган. Кэмбелл иситгич ва кондиционерлар билан боғлиқ бизнес билан шуғулланган. Қотил яқиндагина шифохонада ётиб чиққан, бироқ даволаниш сабаби маълум эмас.
Аввалроқ Россиянинг болалар омбудсмени Павел Астахов Вашингтонда ҳалок бўлган болалар Россиядан фарзандликка олинганини маълум қилганди.