Жаҳон | 20:31 / 28.02.2016
3176
1 дақиқада ўқилади
Бағдоддаги бозорда портлаш оқибатида 24 киши ҳалок бўлди
Ироқ пойтахти Бағдодда иккита бомба портлаши оқибатда 24 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда полиция ва тиббиёт муассасаларидаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.
Манбалар маълумотларига кўра, портлашлар асосан шиалар яшайдиган Мадинат-ас-Садр туманида жойлашган, одамлар гавжум бўладиган мобиль телефонлар бозорида содир этилган.
Маълум қилинишича, яна 60 дан кўпроқ киши жароҳат олган. Портлашлар учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч бир террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олмади. Полиция қурбонлар сони ошиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Агентликнинг таъкидлашича, бундай ҳудудларда асосан ИШИД жангарилари терактлар уюштиради.