Жаҳон | 09:07 / 28.02.2016
1865
1 дақиқада ўқилади

British Airways самолёти Францияда мажбурий қўнишни амалга оширди

Лондонга учиб кетаётган British Airways авиакомпаниясига тегишли А320 йўловчи самолёти техник носозлик туфайли ўз йўналишини ўзгартирди ва Франциянинг Бордо шаҳри аэропортида қўнишга мажбур бўлди.

ТАСС ахборот агентлиги маълумотларига кўра, фавқулодда вазият самолёт ҳавога кўтарилгандач 1,5 соатдан кейин юзага келган. Самолёт бу пайтда Бискай бўғози устидан учиб ўтаётган бўлган. Учувчи кабинасида техник носозлик ҳақида огоҳлантирувчи чироқ ёнган.

Экипаж йўналишни ўзгартириб, Бордо аэропортида қўнишга қарор қилган. Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш