Эрдўған суднинг турк журналистларини озод қилиш қарорига норозилигини билдирди
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия конституцион судининг "Жумҳурият" мухолиф газетасининг икки журналистининг ҳибсга олинишида уларнинг ҳуқуқлари бузилгани ҳақидаги қарорини тушунмаслиги ва қабул қилмаслигини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
"Жумҳурият" газетасининг бош муҳаррири Жон Дюндор ва газетанинг Анқарадаги бюроси шефи Эрдем Гюл 26 февралда конституцион суднинг йиғилишидан кейин ҳибсдан озод қилинди. Уларнинг ноябрдаги ҳибсга олиниши дунё аҳлининг Туркиядаги сўз эркинлигига эътиборини қаратди. Журналистлар Туркиянинг давлат разведка хизмати Сурияга қурол-аслаҳа ўтказиб беришга ёрдам бераётганини исботловчи видеони чоп этганлар.
"Мен суднинг қарорига бирорта ҳам сўз айтмайман. Бироқ унга кўнмасликни ҳам, бўйсунишни ҳам истамайман", деб айтди Эрдўған журналистларга. "Бу ерда гап матбуот эркинлиги ҳақида эмас, жосуслик ҳақида кетмоқда", деб қўшимча қилди у.
Журналистлар озодликка чиқарилганига қарамай, уларга умрбод қамоқ жазоси ҳали ҳам хавф солмоқда. Кейинги суд йиғилиши 25 мартда бўлиб ўтади ва бунгача журналистларга мамлакатни тарк этиш ман қилинди.